Ўзбекистон элчиси Абдусалом Ҳотамов Ўмон Султонлиги Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Дипломатик академия директори, элчи Зайнаб Ал-Қосимия билан учрашув ўтказди.
Суҳбат давомида дипломатлар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш масаласи муҳокама қилинди. Мулоқотнинг муҳим натижаси сифатида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳузуридаги Дипломатик академия билан Англашув меморандуми имзолашга келишиб олинди. Ҳужжат ўзаро тажриба алмашиш ва касбий кўникмани ошириш учун янада кенг имконият очиши таъкидланди.
ЎзА