Қорақалпоғистон Республикаси Қанликўл тумани ҳокимлиги шу йилнинг 30 июнь санасидан бошлаб туманда туризм мавсумининг очилганлигини эълон қилмоқда. Ёзги дам олиш вақтини ота-оналари, оила аъзолари ҳамда фарзандлари ёки дўстлари билан табият қўйнида, кўл бўйида, мазмунли ва мароқли ўтказмоқчи бўлганлар Нукусдан 80 км узоқлиқда, «Нукус-Қўнғирот-Мўйноқ» автойўли бўйида жойлашган Қонликўл туманида қуйидаги объектларга сайёҳат уюштириши мумкин.

 

  1. «90-йиллар музейи»

Музейда 700 дан зиёд экспонатлар (телевизор, компьютер, калькулятор, магнитофон, фотоаппаратлар, аудио ва видео аппатуралар, кассеталар, пул купюралари билан тангалар, телефонлар, авторучкалар ва ҳоказо) мавжуд, шунингдек, бу ерда «90 йиллар почтаси» хизмати ҳам йўлга қўйилган бўлиб, сайёҳлар шу хизмат орқали махсус «Қонликўл» белгиси туширилган откриткаларда яқинларига хат йўллаши мумкин.

Бу музейда томошабинлар учун болалик, ёшлик  даврларини хотирлаш, ёшлар учун мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида фойдаланган электро-техник ва маиший буюмлар билан танишиш, мустақиллик йилларида юз берган янгиланиш ва ривожланишлар билан таққослаш имкониёти яратилган.

 

  1. «Arba» этнокафеси

Ушбу ноодатий кафе «Асел-лаззет» хусусий корхонаси томонидан «Наврўз» овул  фуқаролар йиғини худудидаги А-380 «Гузор-Бухара-Нукус-Бейнеу» автомагистрали бўйида жойлашган.

Бу этномаданий дам олиш маркази ҳам барча қўлайликларга эга. У ерда қорақалпоқ, түркмен, қозоқ халқлари миллий ўтовларида ва ўзбек халқининг миллий тапчанларида дам олиш учун имкониётлар яратилган. Шунингдек, меҳмонлар учун театрлаштирилган кичик  томошалар, жонли овозда қардош халқларнинг дастурий ва замонавий қўшиқлари ижро этилади, моҳир ошпозлар томонидан қардош халқлар таомлари ва бошқа замонавий овқатлар тайёрланади.

Бу ердаги «Сувенирлар дуконча»сида «Орол денгизи минтақаси ҳавоси» каби ва бошқа ўзгача, қўл меҳнати ёрдамида тайёрланган ҳар ҳил сувенирларни эсдалик сифатида сотиб олиш мумкин.

 

  1. «AlimSeyis» отчиликка ихтисослаштирилган фермер хўжалиги

Фермер  хўжалиги шу йили ташкиллаштирилиб, у ерда бугунги кунда жами 100 бошга яқин отлар боқилмоқда. Ота-боболари бир асрдан буён отчилик билан чуғулланиб келаётган бу хўжаликда инглиз, қорабайир, ахалтеке каби наслдор 20 дан зиёд отлар боқилмоқда. Бу отлар тўйлар ва отлар мусобақаларида совринли ўринларни эгаллаб келмоқда. Хўжаликда сейислар авлоди билан танишиш мумкин.

Ҳозирги кунда отлар кўпайтирилиб, насл олиш ва яна 5 га майдонда мева боғини яратиш, шунингдек, туячиликни ривожлантириб, келажакда халқимизни шубат ва қимиз маҳсулотлари билан таъминлаш режалаштирилмоқда.

Бу ўринда меҳмонларга қўлай дам олиш ўринлари, ўтовлар барпо қилинган, миллий таомлар, тажрибали йўл бошловчилар билан биргаликда от миниб, гўзал табият қўйнида саёхат қилиб, дўстлар билан олов атрофида қўшиқлар айтиб, дам олиш учун имкониётлар яратилган.

 

  1. «Китоблар эсдалиги» монументи

Туман марказида, халқнинг маданий дам олиш майдончасида Ўзбекистон Республикасида ягона бўлган «Китоблар эсдалиги» монументи жойлашган. Бу ерда қўлай ўриндиқларда китоб ўқиб, дам олиш мумкин. Шунингдек, халқимиз, асосан абитуриент ёшлар ўртасида «Китоблар эсдалиги»н зиёрат этиб, китоб ўқишга, билим олишга қизиқувчилик  ортиб, келажакга деган ишонч орттирадиган ўрин деган тушучалар шаклланмоқда.

Шунингдек, худди шу майдонда яна бир ғайриоддий «Билимсиз ва дангаса инсоннинг жамияттаги ўрни» номли эсдалиги ўрнатилган.

 

  1. Асаларичилик соҳаси

Туман худудида асаларичиликга ихтисослаштирилган қатор фермер хўжаликлари мавжу бўлиб, бу ерда асал маҳсулотларини етиштириш усуллари, асал ариларини парвариш қилиш, асални йиғиш технологиялари билан танишиш, инсон саломатлиги учун фойдали бўлган асал етиштиришни ўз кўзи билан кўриш ва табиий тоза асал маҳсулотларидан дам таътиш ва арзон баҳоларда сотиб олиш мумкин.

 

  1. Санаот корхоналари соҳаси

Туманда саноат корхоналарига ҳам ташриф қилиш мумкин. Ҳозирда туманда иккита йирик корона қад ростлмоқда.

«Kanteksinvest» фабрикаси қурилиш ишлари билан бугунги кунда 350 нафар ишчи банд. Ип-калава ишлаб чиқаришга мўлжалланган бу фабрикадан келажакда йилига 27-30 миллион АҚШ доллари кўламида фойда олиш режалаштирилган.

«Internationalconstructionmachinery» МЧЖ кунжутни қайта ишлаб, кунжут ёғини ишлаб чиқариш ва экспортга чиқариш билан шуғулланади.

Бу ерда ойига 400 тонна кунжут қабул қилиниб, ундан 100 тонна ёғ олинади. Мазкур корхонада келажакда 150 нафар одамни иш билан  таъминлаш режалаштирилган.

 

  1. Агротуризм соҳаси

Бу соҳада деҳқонлар томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари – пахта, буғдой етиштириш агротехнологияси сайёҳларга намойиш қилинади, қизиқувчилар унга бевосита қатнашиш ҳам мумкин ва табиий, экологик тоза мева-полиз ва боғча маҳсулотларидан таътиб, арзон баҳоларда сотиб олиш мумкин.

 

М.Темирханова,

ҚДУ Журналистика талим йўналиши 3-курс талабаси