Президент Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятига жўнаб кетди.
Ташриф дастуридан иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалга оширилаётган лойиҳаларни кўздан кечириш ва йирик энергетика объектлари қурилишига старт бериш, маҳаллалар ҳаёти билан танишиш ўрин олган.
Шунингдек, вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг келгуси вазифалари белгилаб берилиши ва ифторлик дастурхони ёзилиши режалаштирилган.