Олимпия ўйинлари совриндори, жаҳон ва қитъа чемпиони Шаҳрам Ғиёсовнинг профессионал боксдаги навбатдаги жанги жорий йилнинг 25 февралида WBAнинг чемпионлик камари учун бўлиб ўтади.
Куни кеча ярим ўрта вазн тоифасида WBA йўналиши рейтингида биринчи ўринни эгаллаб турган ҳамюртимиз Шаҳрам Ғиёсовнинг жаҳон чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Пабло Сезар Канога қарши жанги олдидан расмий тадбирлар тақвими эълон қилинди.
Тақвимга кўра, мазкур жанг 25 февраль куни АҚШнинг Орландо шаҳрида ташкил этилаётган бокс оқшоми доирасида ташкил этилади.
Жанг олдидан ўтказиладиган расмий тадбирлар режасига биноан матбуот анжумани 22 февралда, вазн учлаш ва кўз уриштириш маросимлари 23 февраль куни ўтказилади.
Т.Рўзиев, ЎзА