Россиянинг Қозон шаҳрида “Келажак ўйинлари” мусобақаси давом этмоқда. “Феникс” номи билан иштирок этаётган фижитал-хоккейчиларимиз иккинчи тур учрашувини ўтказди.

Россиянинг “Космос Х17″ жамоасига қарши баҳс олиб борган юртдошларимиз 3:6 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ўз таркибида маҳоратли киберспортчи ва хоккейчиларни жамлаган “Космос Х17” жамоаси билан кечган виртуал баҳсда 4:2, ҳақиқий хоккей мусобақасида эса 2:1 ҳисоби қайд этилди.

Бугун, 21 февраль куни ўйинларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.

Т.Рўзиев, ЎзА