Баҳрайнда ўтаётган қиличбозлик бўйича Осиё чемпионатида ўсмирлар тоифасидаги баҳслар якунланди. Унда Санам Назарова, Мухлисахон Раҳмонова, Мадинабону Мансурова ва Алина Халилова каби истеъдодли қиличбозларимиз жамоавий дастурда иштирок этди.
Терма жамоамиз беллашувлар давомида Ўмон ва Сингапур термаларини мағлубиятга учратди ва бронза медалини қўлга киритди. Мусобақа олтин медали Хитой термасига, кумуш медаль эса Қозоғистонга насиб қилди.
Энди чемпионат доирасида ёшлар тоифасидаги баҳсларга старт берилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА