Эронда енгил атлетика бўйича ёпиқ иншоотларда ўтаётган қитъа чемпионатининг учинчи кунги баҳсларида терма жамоамиз аъзолари бронза медалига сазовор бўлди.
Қитъанинг энг кучли енгил атлетикачилари иштирок этаётган мусобақанинг эстафета дастуридаги 400 метр масофага югуриш баҳсларида Лидия Подсепкина, Лайло Аллаберганова, Нурхон Очилова ҳамда Ўғилой Норбоевадан иборат қизлар терма жамоамиз аъзолари 4:12.43 кўрсаткич билан марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди.
Осиё чемпионатининг ушбу дастурида олтин медаль Қозоғистон вакилларига насиб этган бўлса, эронлик қизлар кумуш медални қўлга киритди.
Т.Рўзиев, ЎзА