Пойтахтимизда жойлашган “Ҳумо Арена” мажмуасида, хоккей бўйича Қозоғистон мунтазам чемпионати доирасида “Ҳумо” ва “Номад” жамоалари сўнгги, бешинчи ўйинини ўтказди.
Эътиборли жиҳати шундаки, мазкур баҳсни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко кузатди. Пойтахтимиз клуби мазкур учрашувда йирик 5:1 ҳисобидаги ғалабага эришди. Шу тариқа, “Ҳумо” жамоаси “Номад” клубини барча — беш учрашувда мағлуб этишни уддалади.
Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Ҳумо” хоккей клуби чемпионатда 77 очко жамғарган ҳолда, иккинчи поғонада бормоқда. Жамоанинг навбатдаги ўйини эртага, 9 февраль куни “Актобе”га қарши бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА