Қатарнинг Ал Вакра шаҳрида жойлашган, дунёнинг энг чиройли стадионларидан бири бўлган «Ал-Жануб»да Осиё кубогининг нимчорак финали доирасидаги Ўзбекистон – Таиланд учрашуви ўтказилди.
Чорак финал йўлланмаси учун ўтган ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Жамоамизга ғалаба келтирган голларга Азизбек Турғунбоев, Аббосбек Файзуллаев муаллифлик қилди.
Энди чорак финалда Ўзбекистон ва Қатар терма жамоалари ўзаро рақобатлашади. Ушбу учрашув 3 февраль куни «Ал-Байт» стадионида ўтказилади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА