Ўтган йил бошида қисқа видеоларни томоша қилишга мўлжалланган ТикТок иловасига Қўшма Штатларда чекловлар киритиш авж олган эди. Жумладан, Монтана штатида ушбу иловани ишлатишга қаратилган тақиқ бўйича қонун имзоланган. Шунга қарамай, ТикТок фаоллиги пасайгани йўқ. 2024 йилги АҚШдаги сайловлар ва платформадан 150 миллион америкалик ёшлар фойдаланишини ҳисобга олган ҳолда айтиш мумкинки, партиялар иловани тақиқлашга ҳаракат қилишмайди.
2024 йилда 70 дан ортиқ мамлакатларда сайловлар бўлиб ўтади. Эътиборли томони, ТикТок платформаси йил сайин сиёсий янгиликлар ва қарашлар марказига айланмоқда.
АҚШ ҳукумати мазкур илова америкаликларнинг маълумотларини Хитойга сиздириб туришини гумон қилади. ТикТок директори эса платформага ҳукуматнинг аралашуви йўқлигини таъкидлаб келади.
С.Поёнов, ЎзА