Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов Тошкентда бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун 8 ноябрь куни мамлакатимизга келди.

Тошкент халқаро аэропортида меҳмонни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Жорий йил ўтган даври кўрсаткичлари таҳлил қилинса, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти доирасида алоқалар сезиларли даражада фаоллашган. Бу борадаги рақамларга тўхталамиз. ИҲТ доирасида товар айланмаси 9,2 миллиард долларни, аъзо давлатларнинг мамлакатимиз умумий товар айланмасидаги улуши йигирма фоиздан ортиқни ташкил этди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мамлакатимизнинг асосий экспорт-ҳамкорлари қаторига киради. Ушбу минтақавий ташкилотнинг халқаро миқёсдаги  иқтисодий салоҳияти, ўрни тобора ортаётгани қувонарли.

Икром АВВАЛБОЕВ,

Носиржон ҲАЙДАРОВ

(сурат), ЎзА