Эрон Президенти Иброҳим Раисий Туркманистон билан турли соҳалардаги ҳамкорлик мустаҳкамланиб боришига умид билдирди. Бу ҳақда у Туркманистон мустақиллиги куни муносабати билан ҳамкасби Сердар Бердимуҳамедовга йўллаган мурожаатида айтган.

“Биргаликдаги саъй-ҳаракатимиз натижасида ўзаро манфаатли, минтақа ва халқаро майдонда тинчлик, хавфсизлик йўлидаги муносабатимиз кенгайиб боришига ишонаман. Аллоҳдан Сизга мустаҳкам саломатлик ва муваффақият, Туркманистоннинг олижаноб халқига бахт ва фаровонлик беришини сўраб қоламан”, деб ёзган Эрон етакчиси.

Туркманистон бугун, 27 сентябрда мустақиллигининг 32 йиллигини нишонламоқда.