АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш телефон мулоқоти ўтказдилар. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот котиби Мэттью Миллер маълум қилди.

Блинкен ва Гутерриш “халқаро долзарб масалалар, хусусан дон шартномасини муҳокама қилган. Албатта, Украина атрофидаги зиддият ҳам кўриб чиқилган”.

“Томонлар БМТ Бош ассамблеяси, айниқса ташкилот Низомининг муҳим тамойиллари, Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси, Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш йўлидаги XXI аср таҳдидларига муносабат билдириш мақсадида БМТни ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш сингари устувор масалаларни муҳокама қилишди”, дейилади баёнотда.