“Ўзархив” агентлигида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Бейбут Атамқулов бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.
Унда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга кўтариш, архивлар ўртасидаги ҳамкорликни амалий маъно-мазмун ҳамда муҳим ташаббуслар билан бойитиш, бу йўналишдаги алоқаларни кенгайтириш ва ҳар томонлама ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир давомида архив бўйлаб экскурсия уюштирилиб, архивда ҳужжатлар сақловини таъминлаш, уларни реставрация ва рақамлаштириш жараёнлари билан таништирилди.
Учрашув сўнгида муҳим келишувларга эришилди.
Гулноза Бобоева, ЎзА