Япониянинг янги ташқи ишлар вазири Ёко Камикава АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен билан биринчи телефон суҳбатини ўтказиб, Украина, Хитой ва КХДРдаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.

Вазир Камикава “еттилик гуруҳи”да раислик қилар экан, қонун устуворлигига асосланган эркин ва очиқ халқаро тартибни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш мажбуриятини бажаради”, деб баёнот берди.

Томонлар минтақавий муаммолар бўйича фикр алмашдилар, Украина атрофидаги зиддият, Хитой, шунингдек, Шимолий Кореянинг ядро ва ракета яратиш масалаларини ўрганиш ишида яқиндан ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олдилар.

70 ёшли собиқ адлия вазири Ёко Камикава 13 сентябрь куни лавозимга тайинланди.