Солиқ қўмитасидан маълум қилишларича, жорий йилнинг июль ойида 2,6 миллиондан ортиқ истеъмолчи харидлар натижасида 151 миллиард сўмга яқин кешбек йиққан.

Шундан 1,6 миллиондан ортиқ истеъмолчига айни пайтда 86,4 миллиард сўм тўлаб берилди. Ушбу истеъмолчилар ажратилган маблағни банк карталарига ўтказиб олиши мумкин.

Мобиль илова жорий этилганидан бери эса 1,5 триллион сўмдан ортиқ кешбек тўлаб берилди.

ЎзА