Хорватияда дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда мамлакатимиз терма жамоаси ҳам иштирок этаётир.
Чемпионатнинг 44 килограммгача вазн тоифасида ҳамюртимиз Лазиза Ҳайдарова учинчи ўрин учун кечган курашда туркиялик Бегумназ Догруёлдан устин келди.
Шу тариқа Лазиза жаҳон чемпионатида жамоамиз ҳисобидаги дастлабки бронза медални қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА