Маросимни Осиё Футбол Конфедерацияси мусобақалар ўтказиш департаменти раҳбари, ўзбекистонлик Аваз Бердиқулов олиб боради.

Куни кеча саралаш босқичининг сўнгги ўйинлари якунланди. Ва биз ўзбекистонлик футбол мухлислари учун жуда омадли келди. Бу йилги мусобақаларда тўрт жамоамиз бош соврин учун курашадиган бўлди.

«Пахтакор» юртимиз чемпиони сифатида гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритган. Қаршининг «Насаф» жамоаси кубок эгаси сифатида. Супер лиганинг ўтган йилги кумуш медаль соҳиби «Навбаҳор», ҳамда совриндор ОКМКлар мусобақанинг саралаш ўйинлари орқали гуруҳ босқичига йўлланма олишди.

Эртанги қуръа ташлаш маросимида Ўзбекистон Профессионал Футбол Лигаси директори Диёр Имомҳўжаев ва ўринбосари Зоҳир Акрамхоновлар ҳам кузатувчилар сифатида иштирок этишади.

Маросим ОФКнинг Куала-Лумпур шаҳрида жойлашган бош қароргоҳида бўлиб ўтади.

ЎзА