Самбо бўйича жаҳон кубоги баҳслари Қирғизистоннинг Чўлпон -Ота шаҳрида ўтказилмоқда.

Мусобақанинг биринчи кунида эркаклар ўртасида самбо, аёллар ўртасида эса жанговар самбо баҳслари якунланди. Унда вакилларимиз 1 та олтин, 4 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритди.

Жанговар самбо бўйича 59 килограммгача вазн тоифасидаги аёллар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Шаҳзода Азатова барча рақибларини енгиб, олтин медални қўлга киритди. Финалга қадар барча жангларда ғалаба қозонган Гулина Облоқулова (жанговар самбо), Сардор Олимжонов, Дилшодбек Йўлдошев, Неъмат Ёқубов ўз вазн тоифаларида кумуш медални қўлга киритди.

Шунингдек, Убайдулло Мўминов, Мирзоҳид Тўхташев ва Мамлакат Султонова (жанговар самбо) терма жамоамизга бронза медалини келтирди.

Мусобақа давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА