Жанубий Кореянинг Чунчеон шаҳрида жаҳон пара таэквондо очиқ чемпионати бўлиб ўтди.

Мусобақанинг сўнгги кунида уч нафар вакилимиз чемпионликни қўлга киритди. Жумладан, эркаклар ўртасида – 80 кг вазн тоифасида Қудрат Муҳаммадиев, + 80 кг вазн тоифасида Асад Анваров, аёллар ўртасида + 65 кг вазн тоифасида Гулжаной Наимоваларга тенг келадиган рақиб топилмади.

Шу тариқа дунёнинг етакчи пара таэквондочилари иштирок этган мусобақада терма жамоамиз аъзолари 3 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза, жами 8 та медалга сазовор бўлиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни қўлга киритди.

 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА