Пентагон ва Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакиллари икки мамлакатнинг мудофаа соҳасидаги ҳамкорлиги масаласини муҳокама қилди, дея хабар тарқатди АҚШ Мудофаа вазирлиги.
Куни кеча Ян Тао Вашингтонда давлат котибининг Шарқий Осиё ва Тинч океани минтақаси масалалари бўйича ёрдамчиси Дэниел Критенбринк ва Миллий хавфсизлик кенгаши бош директори Сара Беран билан учрашди. Шу вақтгача Пентагондагилар ХХР мудофаа идоралари вакиллари америкалик ҳамкасблари билан алоқа қилмаётганидан нолиб келаётган эди.
Муҳокамада “Америка – Хитой мудофаа соҳасидаги муносабати ва минтақавий хавфсизлик” асосий мавзу бўлган. Пентагон АҚШ ва ХХР ҳарбийлари алоқа каналларини очиқ ҳолда сақлаш ниятини ҳам билдирган.
ЎзА