Германиялик альпинист – 1986 йил сентябрь ойида Швейцариянинг машҳур Зерматт курорт вилояти ҳудудидаги тоғда ғойиб бўлган йигитнинг жасади қолдиғи энди топилди.

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, ўшанда изсиз ғойиб бўлган альпинистни излаб олиб борилган саъй-ҳаракат беҳуда кетган. Шу кунларда Теодул музлигида тасодифан топилган одам қолдиғининг ДНК таҳлили йўқолган немис йигитини қайд этган.

Вале кантони полицияси маълумотига кўра, ўшанда тоққа саёҳатга кетиб, таянч лагерига қайтмаган Германия фуқароси узоқ вақт бедарак йўқолган, деб ҳисобланган. Альпинистнинг асбоб-ускуналари, буюмлари ҳам топилган. Тана қолдиғи Сион шаҳрида, кантонал клиника суд-тиббиёт институтида текширилди.

Глобал исиш туфайли Aльп тоғи музи эримоқда. Сўнгги пайт альпинистлар, чўпонлар тез-тез эски жиҳозларни, ҳатто, бир неча ўн йил олдин бедарак кетган одамлар қолдиғини топишяпти.

ЎзА