Жорий йилнинг 9 августигача давом этадиган Универсиада ўйинларида 110 дан ортиқ давлатнинг 5000 нафардан зиёд талаба-спортчилари 18 та спорт тури бўйича баҳслашади.
Мазкур комплекс мусобақаларда Ўзбекистон спорт делегацияси 7 та спорт турида қатнашади. Иштирокчи спортчилар сони 77 нафарни ташкил этмоқда.
Юртимиз спортчилари Хитойда ўтадиган Универсиада ўйинларида дзюдо, таэквондо, теннис, спорт гимнастикаси, енгил атлетика, қиличбозлик, ушу спорт турларида ғолиблик учун майдонга чиқади.
Талаба-спортчиларимиз орасида жаҳон ва қитъа чемпионлари, халқаро турнирлар совриндорлари борлиги натижалар юқори бўлишига қаратилганидан дарак беради.
Т. Рўзиев, ЎзА