Қозоғистон ҳудудида сейсмик зоналар мамлакат умумий ҳудудининг тахминан 40 фоизини ташкил этади. Мазкур маълумот 2024-2028 йилларда сейсмология соҳасини комплекс ривожлантиришга бағишланган лойиҳада келтирилган, дейилади «Казинформ» агентлиги тарқатган хабарда.

Мамлакатнинг жануби-шарқий ҳудуди сейсмик жиҳатдан энг хавфли ҳисобланади, шунингдек, Шарқий Қозоғистон, Жанубий Қозоғистон, Марказий ва Ғарбий Қозоғистон минтақасида ҳам зилзила хавфи юқори.

Маълумотда келтирилишича, 2023 йил ҳолатида мамлакатнинг сейсмик хавфли ҳудудларида 7 миллион киши истиқомат қилмоқда.

ЎзА