Falcon Heavy оғир ракетаси американинг Jupiter 3 йўлдошини коинотга чиқариши керак эди. Парвоз пайшанба кунига мўлжалланган бўлиб, старт берилишига бир дақиқа қолганда бекор қилинди, деб хабар тарқатди SpaceX компанияси.
“Ракета 27 июлда қайтадан парвозга уриниб кўради, аппарат ва фойдали юклама яхши ҳолатда турибди”, – дейилади компания тарқатган хабарда.
Хабарда таъкидланишича, коинотга олиб чиқилиши керак бўлган йўлдошнинг ўтказувчанлик имконияти сониясига 500 гигабитни ташкил этади.
Парвоз кечиктирилишига нима сабаб бўлгани айтилмаган.