Япония ҳукумати Хитой билан конструктив ва барқарор муносабат ўрнатиш, барча даражада икки томонлама алоқани сақлаб қолишни интиқлик билан кутмоқда. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Хироказу Мацуно баёнот берди.

“Хитой билан ўзаро саъй-ҳаракат асосида конструктив ва барқарор муносабат йўлга қўйиш жуда муҳим. Биз барча даражада яқин ҳамкорлик давом этишини истаймиз”, деди у Хитой ТИВга янги раҳбар тайинлагани муносабати билан берилган саволга жавоб қайтараркан.

Аввалроқ “Kyodo” Корея Республикаси билан юқори даражада уч томонлама учрашув ўтказиш таклиф қилингани ҳақида хабар берган эди. Томонлар таъкидланганидек, вазир ўринбосарлари даражасида музокара ташкил этиш, иқтисодий ҳамкорлик, экология, жумладан, океанга “Fukusima-1” атом электр станциясидан радиациядан тозаланган сувни оқизиш каби муҳокама қилиниши мумкин бўлган долзарб масалалар бисёр.

 

ЎзА