Саудия Арабистонида киберспортнинг Counter-Strike: Global Offensive (CS:GO) тури бўйича ўтказилган Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси ғолибликка эришди ва жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги хабар бермоқда.
Мусобақада Ўзбекистон шарафини TT.Team (Traffic Tashkent Team) жамоаси ҳимоя қилди. Гранд финалда ўзбекистонлик киберспортчилар Мўғулистонга қарши баҳс юритди.
Муросасиз беллашувлар якунига кўра, ҳамюртларимиз 1-ўринни, мўғулистонликлар 2-ўринни эгаллади. Чемпионатда 3-ўрин Индонезия вакилларига насиб этди.
Т.Рўзиев, ЎзА