Таиланднинг Пхукет шаҳрида профессионал бокс бўйича «Чемпионлар оқшоми» турнири бўлиб ўтди.
Мусобақанинг 51 килограмм вазн тоифасида ҳамюртимиз Ҳасанбой Дўсматов испаниялик Мартин Молина Сальвадорни мағлуб этди. Вазни 63,5 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасидаги баҳсларда Мужибилло Турсунов қозоғистонлик Муҳаммедсабир Базарбай Уулуни таслим қилди.
Шунингдек 71 килограммгача вазнда Асадхўжа Мўйдинхўжаев қозоғистонлик Дулат Бекбауов устидан ғалаба қозонди.
Ғалаба қозонган ҳар бир боксчимиз ташкилотчилар томонидан 10 минг АҚШ доллари пул мукофоти билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА