Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида аралаш жанг санъатлари бўйича «Губернатор кубоги» мусобақаси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистоннинг «Muradov Legion Team» жамоаси ҳам иштирок этди.
Мураббий Жасур Алижонов бошчилигидаги жамоа мусобақа сўнгида 5 та медални қўлга киритди.
Кубокда Ислом Каримов барча рақибларини енгиб олтин медални қўлга киритган бўлса, Беҳруз Абдураҳимов финалга қадар етиб бориб, кумуш медаль билан тақдирланди.
Шунингдек, А.Темиров, Ё.Каримов ва И.Каримов турли вазнда бронза медали соҳиби бўлди.
ЎзА