НАТОнинг Вильнюс саммити олдидан Президент Режеп Таййип Эрдоған билан Швеция Бош вазири Ульф Кристерссон, НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ва Европа Кенгаши раҳбари Шарль Мишель ўртасида бўлиб ўтган музокаралар натижасида Туркия Швециянинг НАТОга қабул қилишига қўйган ветосини бекор қилишга рози бўлди. Бу ҳақда Столтенберг музокаралар якуни бўйича маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аъзолик эвазига Швеция Туркия ва ЕИ ўртасидаги божхона иттифоқини кенгайтириш ва Анқарага ЕИ мамлакатлари билан визасиз режим жорий қилиш бўйича музокараларда хайрихоҳлик-лоббичилик ҳаракати олиб боришга ваъда берди.

Мишель ҳам аввалдан бу таклифни қўллаганини билдирди.

“Эрдоған Швециянинг НАТОга аъзо бўлиши ҳақидаги протоколни ратификация қилиш учун парламентга имкон қадар тезроқ тақдим этиш чоралари кўришини айтди”, деди Шимолий Атлантика альянси раҳбари.

У ўз номидан НАТОда терроризмга қарши кураш бўйича махсус механизм ва махсус вакил лавозимини яратишга, Швеция ва Туркия эса терроризмга қарши кураш масалалар бўйича яқиндан алоқаларини давом эттиришга ваъда беришди.

ЕИ аъзоси бўлган Швеция саъй-ҳаракатларини ошириб, Туркия ва ЕИ ўртасидаги божхона иттифоқини модернизация қилишга кўмаклашишга ва визасиз режим бўйича музокараларни фаоллаштиришга сўзда берди”, деб қўшимча қилди Столтенберг.

АҚШ Президенти Жо Байден мазкур келишувни олқишлашини билдириб, баёнот берди.

“Мен Президент Эрдоған ва Туркия билан Евро-Атлантика минтақасида мудофаани мустаҳкамлаш учун ишлашга тайёрман. Ульф Кристерссон ва Швецияни НАТОнинг 32-аъзо бўлиб киришини сабрсизлик билан кутиб қоламан”, дейилади баёнотда.

Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен ва ЕИ ташқи сиёсат хизмати раҳбари Жозеп Боррель ҳам ижтимоий тармоқлардаги ўз саҳифаларида Швеция ва Туркия ўртасидаги келишув натижасидан мамнун қолганликларини маълум қилишди.

ЎзА