Хитой АҚШ Президенти Жо Байденнинг ХХР Раиси Си Цзиньпинга нисбатан сўнгги сўзларига норозилик билдирди. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мао Нин маълум қилди.

Мулозим, жумладан, шундай деган:

– АҚШ Президентининг сўзлари масъулиятсизлик, дипломатия одоб-ахлоқ қоидасига зид ва очиқча иғво. Хитой бунга кескин норозилик билдиради.

“Reuters” хабар қилганидек, Қўшма Штатлар Президенти Жо Байден Калифорнияда сайлов кампанияси олдидан ўтказилган учрашувда Хитой раҳбарини “диктатор”, деб атаганди.

ЎзА