Жорий йил 12 апрел куни Республика ахборот ресурс маркази Болалар кутубхонасида «Адабиёт-баркамоллик қуёши» деб номланган адабий анжуман бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 5 апрелдаги «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини таккомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ва унда белгиланган вазифаларга бағишланди.
Унда республикамизда таниқли шоирлар, ёзувчилар, олимлар, Ибройим Юсупов номидаги истеъдодли болалар мактаби ўқувчилари, ёш ижодкорлар, китобхонлар, матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.
Тадбирни Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси раиси К.Каримов олиб борди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, «Қорақалпоқ адабиёти» газетаси муҳарирри Гулистон Матякубова, Қорақалпоғистон халқ ёзувчиси Шароф Уснатдинов, филология фанлари бўйича философия доктори Жупар Қаниязова ва бошқалар нутқ сўзлаб, қарор ва унда белгиланган вазифалар бўйича фикр-мулоҳазалар билдирди.
Ўзбекистон Республикасини 2017-2021-йилларда ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилап қўйилган асосий вазифаларда «Давлат-маънавиятнинг бош ҳомийси» деб номланган асосий тамойил ҳаётга изчил жорий этилаётгани, барча соҳалар қаторида адабиёт, бадиий санъат ва маданиятнинг ривожланишига алоҳида этибор қаратилгани, айниқса, Президентимизнинг мамлакатимиздаги етакчи ижодий ташкилотларнинг «Дўстлар клублари»ни ташкил этиш, уларга йирик корхона, банк ва компанияларни ҳомий сифатида бириктириш, шартнома асосида уларнинг барқарор ҳомкорлигини йўлга қўйиш ташаббуси бугун ўз натижасини бераётгани алоҳида таъкидланди.
Мазкур қарорда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси бўлган ҳар бир ижодкорнинг муаллифлик ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларга шароит яратиб бериш алоҳида кўрсатиб ўтилган.
Тадбирда нуроний авлод вакилларининг ижодий маҳоратини ёшларга сингдириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш, жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини қорақалпоқ тилига таржима қилиш ва тарғибот қилишни йўлга қўйиш, Интернет адабиётини шакллантириш каби долзарб таклифлар ўртага ташланди.
Анжуман иштирокчилари қарор асосида ўзларининг таклифларини билдириб, қорқалпоқ адабиёти олдида турган вазифаларни кенг таҳлил қилишди.
Ә.Жиемуродов,
Қорақалпоғистон хабар агентлиги мухбири.