Туркия ҳукумати ғарб мамлакатларини Туркия Президентининг расмий вакили Иброҳим Қалин билан РФ Президенти Владимир Путиннинг суҳбати мазмуни ҳақида хабардор қилди, деб ёзмоқда Hürriyet газетаси.
РФ Президенти Владимир Путин Туркия Президентининг махсус вакили Иброҳим Қалин билан учрашиб, йирик лойиҳалар, жумладан, “Аккую” АЭСини муҳокама қилди, деб баёнот берганди аввалроқ РФ Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда. У шунингдек, Россия 27 апрель куни ядро ёқилғисини юклаш маросимида муносиб иштирок этишини ҳам маълум қилганди.
Туркиялик журналист, газета колумнистти Ханде Фират Путин билан Қалин учрашувида Украина можаросини ҳал этиш масаласини ҳам муҳокама этилганини маълум қилган. У шунингдек, Россия Президенти ушбу масалада музокарага тайёрлигини, лекин Ғарб мазкур жараёнга тўсқинлик қилаётганини таъкидлаганини ёзган.
“Туркия томонларга Россия билан Ғарб ўртасида хавфсизликнинг янги архитектурасини яратишни таклиф қилган. Унда биринчи навбатда АҚШ учун ҳам ушбу жараённинг эшиклари очиқ қолади. Энди эса Туркия Путин билан бўлиб ўтган суҳбатнинг мазмунини Ғарбга маълум қилмоқда”, – деб ёзган Фират.