Санна Марин бошчилигидаги Финландия ҳукумати Президент Саули Ниинистёдан истеъфо сўради.
“Бош вазир Санна Марин 6 апрель куни давлат раҳбарининг Мянтюнием қароргоҳида Финляндия Республикаси Президенти Саули Ниинистёга ҳукумат истеъфосини тақдим этади”, — дейилади хабарда.
Ушбу мамлакатда парламент сайловидан кейин Вазирлар Маҳкамаси тарқатилиши анъанага кирган. Марин ҳукумати, 76- бор Вазирлар Маҳкамаси янги партия коалицияси ва янги Вазирлар Маҳкамаси шакллантирилганга қадар техник вазифаларни бажариб туради. Янги ҳукумат ёз ўрталарига қадар иш бошлаши кутиляпти.
ЎзА