Украина Президенти Владимир Зеленский чоршанба куни Польшага етиб келди, деб хабар тарқатди RMF FM радиостанцияси норасмий манбаларга таянган ҳолда.

“Владимир Зеленский Польшада”, – дейилади хабарда.

Бу Зеленскийнинг Польшага илк расмий ташрифи ҳисобланади. Аввал у мазкур республика ҳудудига фақат транзит билан келган.

Аввалроқ Зеленский Варшавада Польша Президенти Анжей Дуда,  бош вазир Матеуш Моравецк, шунингдек, Польша аҳолиси ва украиналик қочқинлар билан учрашишни режалаштираётганлиги ҳақида маълум қилинган эди.