Финляндия парламенти, мамлакат пойтахтидаги HSL транспорт оператори ва бошқа ташкилотлар ҳамда бош вазир Санни Мариннинг шахсий сайти мамлакат НАТОга аъзо бўлган куни хакерлар ҳужумига учради, дейилади ташкилот тарқатган хабарда.
Финляндия 4 апрель куни НАТОнинг 31чи аъзосига айланди.
Парламент матбуот хизматининг маълум қилишича, хакерлар ҳужуми “хизмат кўрсатишни рад этиш” кўринишида бўлган ва 8 соат давом этган. Сешанба куни Telegramнинг рус тили аккаунтида NoName 057 хакерлар гуруҳи Финляндия НАТОга аъзо бўлгани сабабли юқорида номи келтирилган барча ташкилотлар сайтлари DoS-ҳужумга учрашини маълум қилган эди.
Хабарда келтирилишича, айнан ушбу хакерлар гуруҳи 27 март куни Франция Миллий мажлиси сайтини блоклаб қўйган эди.