АҚШ молия вазири Жанет Йеллен Халқаро валюта жамғармасининг (ХВЖ) Украинага кредит ажратиш бўйича қарорини қўллаб-қувватлади ва жамғармани қарз инқирозига учраган мамлакатларга ёрдам беришни кучайтиришга чақирди, деб хабар тарқатди мазкур вазирлик матбуот хизмати. Ушбу баёнот Жанет Йелленнинг ХВЖ раҳбари Кристалина Георгиева билан ўтказган музокарасидан сўнг тарқатилгани айтилмоқда.
Хабарда келтирилишича, Йеллен ХВЖни қарз ботқоғига ботган паст ва ўртача даромаддаги мамлакатларни қўллаб-қуватлаш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтиришни чуқурлаштиришга чақирган ҳамда барча расмий кредиторларга қарзларни реструктуризациялаш бўйича жараёнларни ниҳоясига етказиши учун босим ўтказишни давом эттириш кераклигини таъкидлаган.
Хабарда таъкидланишича, музокараларда томонлар шунингдек, иқтисодий прогнозлар ва америка молия секторида юзага келган вазиятни ҳам муҳокама қилишган.