Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Бирлашган Миллатлар Ташкилоти тизимини ислоҳ қилиш зарурлигини яна бир бор таъкидлади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги маълум қилди.

“Инсоният тақдири атиги бешта давлат ҳал қиладиган дунё тартиби ночор ҳолда. БМТ Хавфсизлик кенгашининг кенг қамровли ислоҳотини зудлик билан амалга оширмоқ зарур”, деди давлат раҳбари.

Украина инқирозини ҳал қилиш истиқболларига тўхталар экан, Туркия етакчиси Россия ва Украина ўртасида адолатли тинчлик ўрнатиш имконияти борлигига ишонч билдирди.

Унинг сўзларига кўра, “томонларга мавжуд вазиятдан муносиб чиқиш йўлини тақдим этади ва Туркия минтақадаги ўзи билмаган  ҳолда аралашиб қолган ҳолатдан чиқиб олади”.

 

ЎзА