Бугун Брюсселда Шимолий Атлантика альянсининг Ташқи ишлар вазирларининг икки кунлик йиғилиши ўз ишини бошлайди, унда Финляндиянинг НАТОга қабул қилинишининг расмий маросими бўлиб ўтади. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар берди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг таъкидлаганидек, Альянсга аъзо барча Ташқи ишлар вазирлари Финляндиянинг Ташкилотга қабул қилиш протоколларининг ратификация қилинган асл нусхаларини АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкенга топширишади (Қўшма Штатлар Ташкилотга тегишли ҳужжатларнинг асл нусхалари сақланадиган депозитарийдир).

Шундан сўнг Альянс қароргоҳи олдидаги аъзо-давлатлар байроқлари устунига унинг 31-аъзоси – Финляндиянинг байроғи кўтарилади.

“Финляндиянинг Ташкилотимизга қўшилиши уни янада хавфсиз ва иттифоқимизни мустаҳкам қилади”, деди Столтенберг.

“Бу воқеа НАТО ташкил қилинган 1949 йил 4 апрелда содир бўлади”, деб қўшимча қилди Бош котиб.

Финляндия Швеция билан бирга НАТОга кирмоқчи эди, бироқ Туркия Қиролликнинг киришига қаршилик кўрсатишни давом эттирмоқда. Стокгольмнинг Анқарага терроризмда айбланган щкурд жангариларини экстрадиция қилмаётгани билан изоҳланади.

 

ЎзА