БАА, Уммон, Қувайт, Ироқ ва Жазоир ОПЕК+ мамлакатлари билан мувофиқлашиш доирасида 2023 йил майдан то йил охиригача нефть қазиб олиш ҳажмини қисқартиради.
Амирликнинг давлатга қарашли WAM агентлигининг ёзишича, БАА энергетика ва инфратузилмалар вазири Сухайл ал-Мазруй нефть қазиб олиш кунига 144 минг баррелга қисқартирилиши ҳақида эълон қилган.
Шунингдек, Уммон қора олтин қазиб олишни кунига 40 минг баррелгача, Қувайт 128 минг, Жазоир 48 минг баррелгача қисқартиришни маълум қилган. Ўз навбатида, Ироқ нефть вазирлиги кунлик қазиб олишни 211 минг баррелгача қисқартиришга қарор қилди.
Саудия Арабистонининг давлатга қарашли SPA агентлиги аввалроқ Қироллик нефть қазиб олишни кунига 500 минг баррелгача қисқартириши ҳақида ёзган эди.