АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен The Wall Street Journal нашрининг журналисти Эван Гершковичнинг ҳибсга олингани сабабли Россияда бўлиб турган Америка фуқароларини тезлик билан ушбу мамлакатни тарк этишга чақирди.
«Давлат департаменти учун хорижда юрган АҚШ фуқароларининг хавфсизлиги энг устивор ҳисобланади. Биз АҚШ фқароларининг Россия ҳудудида бўлиши ўта хавфли экани ҳақидаги кескин огоҳлантиришимизни яна бир бор такрорлаймиз.
Американинг Россияда яшаётган ёки саёҳат қилиб юрган фуқаролари бу мамлакатни зудлик билан тарк этиши керак”, – деган Блинкен АҚШ давлат департаменти томонидан тарқатилган баёнотда.