Тайван маъмурияти раҳбари Цай Инвэн Нью-Йорк шаҳрига етиб келди, деб ёзмоқда Wall Street Journal газетаси.

“Тайван маъмурияти раҳбари чоршанба куни уч йилдан ортиқ вақт мобайнида илк бор Нью-Йорк шаҳрига ташриф билан келди”, — дейилади газета тарқатган хабарда.  

Нашрнинг таъкидлашича, Цайнинг АҚШда бўлиб туриши норасмий бўлиб, техник томондан транзит сафари сифатида кўрилмоқда.

Хитой ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мао Нин брифингда Цай Инвэн сафари чоғида АҚШ ҳудудидан транзит сифатида фойдалангани ҳақидаги хабарни ёлғон деб атади ва Вашингтонни Тайбэй билан ҳар қандай расмий муносабатларни тўхтатишни талаб қилди.

Аввалроқ Орол маъмурияти раҳбарининг идораси Цай Инвэн раҳбарлигидаги Тайван делегацияси 29 март куни АҚШ орқали Гватемала ва Белизга жўнаб кетиши ҳақида маълум қилганди. Тайван делегацияси Тайбэйга дўст ҳисобланган ушбу Марказий Америка мамлакатларига сафари ўн кунга чўзилиши айтилмоқда.