БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг фикрича, демократия хавф остида.
“Демократия, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига амал қилиш қадриятлари дунёнинг кўп мамлакатларида хавф остида қолмоқда”, – деди Бош котиб “Демократия учун саммит”да сўзга чиқиб. Гутерришнинг таъкидлашича, БМТ низоми демократия манбаи ҳисобланади.
Чоршанба куни АҚШ, Замбия, Коста-Рика, Нидерландия ва Жанубий Корея биргаликда 120 та сайланган давлатлар учун иккинчи “демократия учун саммити”ни бошлади. Аввалроқ АҚШ давлат департаменти мазкур тадбирда етакчи фаоллар ва фуқаролик жамияти вакиллари иштирок этишини маълум қилган эди.