БМТ Хавфсизлик Кенгаши Россиянинг Беларусга тактик ядро қуролини жойлаштириш режаси билан боғлиқ мажлисни жума куни ўтказади, деб хабар тарқатди РИА Новости Хавфсизлик Кенгаши манбасига таяниб.
“Мажлис жума куни соат 10:00 га белгиланди”, – деган агентлик суҳбатдоши.
Россиянинг Беларусга тактик ядро қуролини жойлаштириш режаси эълон қилингач, Украина Ташқи ишлар вазирлиги жорий ҳафтада БМТ Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари мажлисини ўтказишга чақирди.
Аввалроқ РФ Президенти Владимир Путин Москва ва Минск халқаро жавобгарликларни бузмаган ҳолда Беларусга тактик ядро қуролини жойлаштириш бўйича келишувга эришди, деб баёнот берган эди. Унинг таъкидлашича, Беларусда тактик ядро қуролини сақлаш учун омбор қурилиши 1 июлда якунланади.