Туркиянинг жанубий-шарқидаги вайронкор зилзилалар Россия томонидан таклиф қилинган газ хаби лойиҳасига тузатишлар киритилди, бироқ унинг қолдирилиши ҳақида гап йўқ, деди “RIA Novosti” агентлигига музокаралардан хабардор манба.

Россия ва Туркия етакчилари аввалроқ Туркияда газ хаби яратиш масаласини батафсил ишлаб чиқиш бўйича кўрсатма беришган эди. Бу хабга, хусусан, шикастланган “Шимолий оқим” қувурларидан келадиган газ таъминотини ҳам кўчириш мумкин бўлар эди. Шу билан бирга, гап Туркияда нафақат савдо майдончасини яратиш, балки жанубий йўналишда инфратузилмани ривожлантириш ва таъминотни кўпайтириш ҳақида бормоқда, деди Россия ҳукумати раиси ўринбосари Александр Новак.  

Унга кўра, бошқа давлатлар ҳам мазкур лойиҳада иштирок этиши мумкин.

Масалан, Жазоир, Қатар ва Озарбайжонга ҳам жанубий йўналиш орқали Европага газ етказиб бериш имконияти яратилади.

“Зилзилалар мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий соҳаларида асосий мавзуига айланди. “Аср фалокати” оқибатида баъзи долзарб масалаларга тузатиш киритишга мажбур бўлинмоқда. Ана шулардан бири газ хаби яратиш”, деди манба.

Хаб қурилиши кечиктирилиши ҳақидаги гап-сўзлар ҳақида гапира туриб, “ҳеч қандай ҳолатда ҳам бундай бўлмайди, ҳамкорлик давом этади”, деган манба.

Аввалроқ Россиянинг Туркиядаги элчиси Алексей Ерхов Москва ва Анқара ўртасида газ хаби бўйича музокаралар давом этаётгани, уларнинг натижасини олдиндан тахмин қилиш нотўғри бўлишини айтган эди.

“Гап бир неча ойлар ҳақида эмас, балки йиллар давомида ишлаб чиқиладиган узоқ муддатли лойиҳа ҳақида бормоқда, шунинг учун ҳаммасини бошидан тўғри йўлга қўйиш жуда муҳим”, деган эди элчи.

 

ЎзА