Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан Қорақалпоғистон Республикасининг туман ва шаҳарларида истиқомат қилаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож 10 та оиланинг коммунал тўловлар бўйича 2 миллион 731 минг сўм қарзлари тўлаб берилди. Бу 15 март — «Халқаро истеъмолчилар ҳуқуқлари куни» арафасида «Инсонга эътибор – оила ва жамият ривожи пойдевори» хайрия акцияси доирасида амалга оширилди. Шунингдек, барча эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳам етказилди.

Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси масъуллари Хўжайли тумани «Парвоз» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи кам таъминланган, боқувчисини йўқотган Қалжан Эрлепесова хонадонида бўлиб, истеъмолчининг электр энергиясидан юзага келган 400 минг сўм қарзи хизмат кўрсатувчи корхона ҳисоб рақамига тўлаб берилди.

ЎзА