Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳаси муҳокама этилмоқда.
Навбатдаги масала фуқароларнинг сайлов ҳуқуқидан фойдаланишдаги инқилобий янгилик! Яъни Конституциямизга киритилаётган таклифга мувофиқ, эндиликда қонунларимизда сайлаш ҳуқуқи чекланган шахслар рўйхати бўлмайди.
Фақатгина суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаролар, шунингдек оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлик учун суднинг ҳукмига кўра озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар сайловда иштирок этиш ҳуқуқидан фақат қонунга мувофиқ ҳамда суднинг қарори асосида маҳрум этилиши мумкин.
Яъни юқорида санаб ўтилган шахслар, уларнинг сайлаш ҳуқуқи суднинг қарори билан чекланган бўлсагина улар сайловда иштирок эта олишмайди, бошқа ҳар қандай вақтда улар ҳам сайлаш ҳуқуқига эга бўлади.
ЎзА