Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида кўриб чиқилаётган Конституциявий қонун лойиҳасида судлар фаолиятига оид қатор нормалар ўз аксини топган.

Қайд этилганидек, судларнинг фаолиятини молиялаштириш фақат Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан амалга оширилиши Конституция билан мустаҳкамланмоқда. Бу ўз навбатида, одил судловни тўлиқ ва мустақил равишда амалга ошириш имконини беради.

Бундан ташқари, Конституциямизда шахсни суднинг қарорисиз 48 соатдан ортиқ муддат ушлаб туриш мумкин эмаслиги белгиланмоқда ҳамда одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ барча ҳаракатларга, фақат суд қарори асосида йўл қўйилиши мустаҳкамланмоқда.

Бундан ташқари, илк бор айбланувчи ва судланувчиларга ўзига қарши кўрсатма бермаслик, яъни «сукут сақлаш» ҳуқуқи берилмоқда.

М.Комилова, ЎзА