Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа Газиантеп шаҳрида “Жасур рицар-2” амалиёти доирасида ташкил этилган Бирлашган Араб Амирликлари дала шифохонасига борди. Бу ҳақда “WAM” ахборот агентлиги хабар берди.
Мулозим 50 ўринли тезкор терапия, 4 ўринли реанимация ва стационар бўлим, тез ёрдам, жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилган шифохонадаги мавжуд тиббий хизматларни юқори баҳолади.
Тиббий хизмат мажмуаси қўмондони, бригада генерали доктор Сархон Ан-Нийодий ва бир неча шифокор мутасаддиларга касалхонанинг имконияти, ҳамширалар, тиббий, техник ва маъмурий мутахассислар ҳақида маълумот бердилар.
Муҳаррама Пирматова,
ЎзА