Истанбул мэрияси қулаш эҳтимоли жуда юқори бўлган 318 та бинони бузишни бошлади, деб баёнот берди шаҳар мэри Акрам Имомўғли.

Истанбулда аҳолиси 10 минг кишини ташкил этган камида 318 бино исталган вақтда ер силкиниши оқибатида қулаб тушиши мумкин бўлган иморатлар тоифасига киритилди, деди шаҳар мэрияси бош котибининг ёрдамчиси Бугра Гёкче.  

Шаҳар ҳокимияти 2019 йилда Истанбул техника университети  билан биргаликда шаҳардаги уйларнинг нураш эҳтимолини  кўнггилли равишда текин баҳолаш дастурини ишга туширган эди. Ўтган ҳафта мазкур дастур 318 та бино исталган вақтда қулаши мумкинлигини аниқлашди, яна 1 минг 525 та уй D ва E – юқори хавфлилик тоифасига киритилган. Шу билан бирга, 3 йил ичида қарийб  30 мингта мурожаат кўриб чиқилган. 6 февралдаги зилзиладан кейин 40 мингтача мурожаат олинди. Ушбу мурожаатларнинг кўпчилигида уйлар зудлик билан текширилиши талаб қилинган.